Фото: РИА Новости
Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов мамлакатда туғилиш даражасини ошириш учун янги туғилган чақалоқлар ўртасида Бутунроссия лотереясини ўтказишни таклиф қилди. Унинг ташаббусига кўра, лотерея доирасида хонадонлар, автомобиллар ва маиший техникаларнинг ойлик ўйинлари ўтказилиши мумкин.
«Гап Россияда туғилишни рағбатлантириш мақсадида янги туғилган чақалоқлар учун бутун Россия лотереясини ўтказишда. Масалан, Россиянинг янги туғилган фуқаролари ўртасида ҳар ойда 10 та хонадон, 100 та автомобил ва 1000 та уй жиҳозлари тўпламини лотерея сифатида ўтказиш», деди Чернишов РИА Новости билан суҳбатда.
Вице-спикер сўзларига кўра, лотереяда иштирок этиш ФҲДЁ маълумотлари асосида автоматлаштирилиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, шунга ўхшаш лойиҳалар аллақачон маҳаллий даражада - Ленинград вилояти ва Хабаровскда амалга оширилган.
Аввалроқ, Россияда туғилиш коэффициенти рекорд даражада паст — 1,4 миқдорга тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат аҳолиси бир хил даражада сақланиб туриши учун ушбу коэффициент 2,2 миқдорида сақланиб туриши лозим.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков демографик вазиятга баҳо бериб, «Биз дунёнинг энг катта давлатида яшаймиз. Бироқ йилдан йилга камаймоқдамиз», деган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади