Фото: 24.kg
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев Нориндаги янги болалар боғчасининг очилишига бағишланган маросимда яна бир бор мамлакат аёлларига мурожаат қилиб, уларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.
Ташиевнинг сўзларига кўра, кўп фарзандли оилалар — бу мамлакат келажагининг асосидир. Унинг таъкидлашича, қирғиз аёллари оилада 5-10 нафаргача бола бўлишига ҳаракат қилиши керак.
«Биз кўп фарзандли бўлишимиз керак. Аёллар, ёш келинлар бунга эътибор қаратиши лозим. Фақат шу ҳолатда Қирғизистон ривожлана олади… Давлат хавфсизлигининг мустаҳкамлиги бевосита аҳоли сонига боғлиқ. Агар аҳоли сони ошмаса, хавфсизликни таъминлаш қийин масалага айланади. Ҳозир дунёда катта ўзгаришлар бўляпти ва қўшни давлатлар аҳоли сони бўйича биздан ўзиб кетмоқда. Биз ушбу масалага жиддий ёндашишимиз даркор», — дейди Ташиев.
У давлат туғилиш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўришга тайёрлигини маълум қилди. Бундай чора-тадбирлар қаторига болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши киради.
Бундан ташқари, Ташиев ҳукуматнинг тоғли ҳудудлар аҳолиси учун оналик капиталини жорий этиш режалари ҳақида гапирди. Мамлакатнинг айрим вилоятларида оилада туғилган тўртинчи фарзанд учун 100 минг қирғиз сўми, бешинчига — 600 минг сўм, еттинчи фарзандга эса 1 миллион сўм (11,6 минг АҚШ доллари) бериш кўзда тутилмоқда.
«Саккизинчи ва тўққизинчи фарзанд учун 1,5 миллион сўм, ўнинчиси учун эса 2 миллион сўм миқдорида тўлов белгиланади… Мақсадимиз — 10-20 миллионлик аҳолига тезроқ эришиш. Шунда мамлакат келажаги учун қайғурмасак ҳам бўлади», — дейди МХДҚ раиси.
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев октябр бошларида ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрганди. Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда аёллар ўртача ҳисобда уч ва ундан ортиқ, қишлоқларда эса 4 ва ундан ортиқ бола туғади. Туғилишнинг умумий коэффициенти репродуктив ёшдаги аёлга 3,0 болани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...