
Фото: Президент матбуот хизмати
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитида «Туркий дунё олий ордени» билан тақдирланди.
Орбанга туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун ушбу мукофот топширилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бугун “Туркий дунё олий ордени” билан мукофотланган Венгрия бош вазири Виктор Орбанни табриклади.
Аввалроқ Бишкек шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказганди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. Етакчи компанияларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар портфелини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар