12:50 / 07.11.2024
33

Хитойда оила қуришни хоҳловчилар кескин камайди

Хитойда оила қуришни хоҳловчилар кескин камайди
Фото: Getty Images
Хитойда рўйхатга олинган янги никоҳлар сони бу йил рекорд даражада пасайиши кутилмоқда. Мамлакатда демографик инқироз кучаймоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Никоҳ ва туғилиш сонининг кескин пасайиши Пекин учун жиддий муаммо ҳисобланади. Ҳукумат ишчи кучи камайиши ва аҳоли қариши таъсиридан тобора кўпроқ хавотирланмоқда.

Фуқаролик ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки уч чорагида Хитойда 4,74 миллион жуфтлик никоҳдан ўтган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 фоизга кам бўлиб, ўшанда 5,69 миллион никоҳ қайд этилганди.

Хитой аҳолиси кетма-кет икки йил давомида камаймоқда, ўтган йили эса туғилиш даражаси 1949 йилда Халқ Республикаси ташкил этилганидан бери энг паст кўрсаткични қайд этди.

"Бундай пасайиш тенденцияси, айниқса, ёш аёллар орасида никоҳга бўлган муносабатнинг ўзгариши натижаси ҳамдир. Чунки улар тобора кўпроқ маълумотли ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлиб бормоқда", дейилади хабарда.

Иш жойида камситишларга ва аёллардан болалар парвариши ҳамда уй-рўзғор юмушларини бажаришни кутиш каби патриархал урф-одатларга дуч келган аёллар никоҳга бўлган ишончини йўқота бошламоқда.

Инқирозни бартараф этиш учун Хитой расмийлари ёшларни оила қуришга ва фарзанд кўришга ундаш учун молиявий рағбатлантиришдан тортиб, тарғибот кампанияларигача бўлган кўплаб чора-тадбирларни амалга оширди.

Расмийлар учрашув ва оммавий никоҳ маросимларини уюштириб, қишлоқ жойлардаги кўплаб камбағал эркаклар учун қийинчилик туғдирадиган “қалин пули” анъанасини чеклашга уринди. Бироқ кўпчилик оила қуриш ва фарзанд кўришни кейинга қолдирмоқда, тобора кўпроқ ёшлар эса булардан бутунлай воз кечишни маъқул кўради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда оила қуришни хоҳловчилар кескин камайди