Фото: Reuters
Беларус президенти Александр Лукашенко «экстремистик йўналишдаги» моддалар бўйича қамалган 31 маҳбусни афв этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Белта» давлат агентлиги хабар берди.
Афв этилганларнинг икки нафари аёллар бўлса, қолган 29 нафари эркаклардир. «17 нафарида сурункали касаллик бор, уч нафари ногирон, маҳкумларнинг 27 нафари болали, уларнинг 7 нафари — кўп фарзандли», — дейилади хабарда.
Афв этилган сиёсий маҳбусларнинг исмлари ошкор этилмади. «Белта»нинг қайд этишича, маҳбуслар «судланганлик тамғаси олиб ташланмаган ҳолда» озод этилган, ИИВ эса «қонунларга итоат этишини назорат қилади».
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябрда яна 37 маҳкум озодликка чиқди. Лукашенконинг матбуот хизмати юқоридаги барча ҳолатларда афв этилганлар исмини ошкор этмади.
Октябрь охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди