10:02 / 08.11.2024
164

Путин мигрантларга нисбатан салбий муносабат сабабини айтди

Путин мигрантларга нисбатан салбий муносабат сабабини айтди
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин мигрантлар рус тили ва қонунларни яхши билса, уларга нисбатан адоват бўлмаслигини айтди. У тегишли фикрни “Валдай” халқаро дискуссия клуби йиғилишида билдирди. Бу ҳақда “Комсомолская Правда” хабар берди.

Путиннинг сўзларига кўра, Россияда ишлаш учун келган чет элликлар бу ерда яшашга тўлиқ тайёр бўлиши учун шароитлар яратиш керак. Бунинг учун улар рус тилини яхши билишлари, мамлакатнинг урф-одатлари ва қонунларидан хабадор бўлишлари зарур.

Буларнинг барчасини нафақат билиш, балки ички жиҳатдан барчасига амал қилишга тайёр бўлиш ҳам зарур. Шунда фуқароларимиз томонидан ғазабланиш ва қабул қилмаслик ҳолатлари юзага келмайди. Келганлар ҳам замонавий инсоний шароитларда яшаши, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда цивилизациянинг барча ютуқларидан фойдаланиши лозим”, деди Россия президенти.

Шунингдек, сиёсатчи Россия ҳукумати биринчи навбатда ўз фуқаролари манфаатларини ўйлаши кераклигини айтди. Путин бу ҳатто мамлакатнинг миграция сиёсати масаласига ҳам тегишли экани, у ҳам россияликларнинг манфаатларини акс эттириши кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ Путин мигрантларнинг жамиятга мослашуви бўйича таклифлар тайёрлашни топширганди. Унинг фикрича, иш билан таъминлашда амалий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда рус тилини билиш даражаларини белгилаш ва мустаҳкамлаш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин мигрантларга нисбатан салбий муносабат сабабини айтди