17:39 / 12.11.2024
22

Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари доллар курсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин

Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари доллар курсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин
Фото: 24 Канал
АҚШ президентлиги учун сайловда ғалаба қозонган Доналд Трамп долларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказажак иқтисодий сиёсат «қолган дунёни ларзага солиши мумкин». Бу ҳақда The Economist нашри ёзмоқда.

Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари доллар курсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

Таҳлилчилар ва трейдерларнинг фикрича, Трампнинг янги маъмурияти даврида солиқлар камайтирилиши ҳисобига АҚШ компаниялари олаётган фойда йилдан-йилга ошиб бориши кутилмоқда. Шунинг баробарида, нашр Федерал захира тизими юқори фоиз ставкасини ушлаб туриши мумкинлигини ҳам инкор этмаяпти.

Доллар курсининг ўйнаб туриши икки омил: савдо-сотиқ ва молия кўринишида «жаҳон иқтисодиётига зарба» бўлиши мумкин. Катта қисми АҚШ билан боғланмаган жаҳон бозоридаги савдо-сотиқнинг 40 фоизи долларда амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари доллар курсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин