23:32 / 14.11.2024
31

Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланишга» ваъда берди

Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланишга» ваъда берди
Фото: ТАСС
Владимир Путин Россияда YouTube видеосервиси фаолияти секинлашганига боғлиқ муаммо билан шуғулланишга ваъда берди. Бу ҳақда «Россия 1» телеканали эфирида «Мосфилм» бош директори Карен Шахназаров маълум қилди — у 13 ноябр куни Кремлда РФ президенти билан учрашган.

«Менимча, YouTubeʼнинг секинлашуви бугун мақсадга мувофиқ эмас, президент у ерда ҳар хил жирканчиликлар бўлишини айтди… У тинглаб туриб, шундай деди: «Мен шуғулланаман ва кўриб чиқаман», — дейди Шахназаров учрашув тафсилотлари ҳақида гапирар экан.

«ТАСС» билан суҳбатда «Мосфилм» раҳбари Путиннинг якуний қарорини билмаслигини қўшимча қилди. «Бизда — битта маълумот, президентда бўлса кўплаб. Шундай экан, якуний қарорни айтмади. Мен ўз фикримни билдирдим, у кўриб чиқишини айтди», — дея тушунтиради Шахназаров.

Россияда 2024 йил июлдан бери YouTube фаолияти секинлашган. Манбалар бу РФ ҳукумати қарори билан амалга оширилаётганини айтмоқда. Шундай бўлса-да, расмийлар буни рад этиб, масъулиятни Googleʼга юкламоқда: улар секинлашув Google Global Cache сервиси ишидаги носозликларга боғлиқ эканини таъкидлаяпти. Google эса ўз навбатида компания томонидан ҳеч қанақа техник муаммолар йўқлигини билдирган.

YouTube Россияда расман тақиқланмаган

Россия Федерациясида YouTube тақиқланган платформалар реестрига киритилмаган ва расман блокланмаган.

«Биз бунда ҳеч қандай ҳуқуқбузарликни кўрмаяпмиз (секинлашувни бартараф этишга уринишлар), YouTube’дан фойдаланишда ҳеч қандай расмий чекловлар йўқ», деганди «Ростелесет» минтақавий операторлари ассоциацияси раҳбари Олег Гришченко.

Ўз навбатида, Москванинг Биринчи рақамли адвокатлар ассоциацияси аъзоси Екатерина Абашина трафик манипуляцияси операторлар учун «хатарларга эга» ва маъмурий кодекснинг «лицензиядан маҳрум қилиш» ҳамда жазоланишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланишга» ваъда берди