Фото: Irna
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари (МАГАТЭ) Рафаэл Гросси билан учрашди, деб хабар беради Irna агентлиги.
«Олий раҳнамонинг фатвосига асосан биз бирор бир усулда ярдовий қурол яратишга интилмаганмиз ва бундан кейин ҳам интилмаймиз, ҳеч ким бизни бу сиёсатдан оғиштира олмайди», — дейди Пизишкиён.
Шунингдек, у «мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва Эроннинг тинч ядровий фаолиятига оид шубҳаларни йўқотиш учун» МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Пизишкиённинг сўзларига кўра, Эроннинг ядворий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилган ва МАГАТЭнинг барча талабларига мос келади.
Бундан ташқари, Эрон президенти мамлакат ядровий дастур бўйича келишувдаги барча мажбуриятларини бажарганини, аммо АҚШ бир томонлама тартибда ундан чиқиб кетганини таъкидлади.
Гросси Эронга музокаралар ўтказиш учун келган. У Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ва Эрон ядровий идораси раҳбари Муҳаммад Ислом билан ҳам учрашувлар ўтказган. 14 ноябр куни МАГАТЭ директори мамлакат ҳудудидаги бир нечта ядровий объектларга ташриф буюриб, Эрон ядровий дастурининг ривожланиши борасидаги тўлиқ картина билан танишди.
2015 йилда Эрон ва халқаро воситачилар «олтилиги» – БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси билан Германия – Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини (ҚҲР) туздиганди, унга кўра Теҳрон халқаро ва бир томонлама санкцияларни бекор қилиш эвазига ўз ядровий дастурини ривожлантиришни чеклаши шарт эди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2018 йилда Қўшма Штатларни ушбу келишувдан бир томонлама чиқариб ташлади ва Эронга қарши санкцияларни тиклади, бу эса Теҳронни келишувнинг айрим шартларини бажаришдан аста-секин воз кечишга ундади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди