Фото: Reuters
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида 24 ноябрь куни отишма юз берди, хавфсизлик хизматининг уч ходими яраланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум содир этган шахс Амман шаҳридаги Рабиа туманида полиция патрулини ўққа тутган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари жавоб ўти очиб, жиноятчини йўқ қилган.
Полиция отишма юз берган Рабиа туманини ўраб олган, элчихонага олиб борувчи йўллар ёпилган ва маҳаллий аҳоли хавфсизлик нуқтайи назаридан уйларидан чиқмасликка чақирилган. Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳодисага алоқадор шахсларни қидирмоқда.
Исроил элчихонасига қилинган ҳужумлар
Ғазо секторида уруш бошланганидан сўнг, дунёнинг турли мамлакатларидаги Исроил дипломатик ваколатхоналарига бир неча марта ҳужумлар уюштирилди. Жумладан, октябрь ойида Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлашлар ва отишмалар юз берди.
Сентябрь ойида Мюнхендаги Исроил бош консулхонаси атрофида отишма содир бўлди. Июнь ойида эса Белградда Исроил элчихонасини қўриқлаётган серб полициячисига бир киши арбалетдан ўқ узди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди