Фото: Reuters
Агар вазият ҳозиргидек давом этаверса, Украина Россия билан можарода ютқазади. Бу фикрни Украина собиқ ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билдирди.
"Бизда бугунги кунда воқеалар ривожини ўзгартириш учун воситалар ва ресурслар борми? Йўқ. Агар воқеалар шу тарзда давом этса, биз ютқазамиз", деди у Financial Times газетасига берган интервьюсида.
Кулеба “жанг майдонидаги вазият ёмонлашмоқда”, деб қўшимча қилди. Собиқ вазир бу вазиятда биринчи навбатда Киевни етарлича қурол-яроғ билан таъминламаётган Ғарб иттифоқчиларини айблади.
Олий Рада депутати Маряна Безуглая аввалроқ Украина давлатчилигининг барбод бўлиш хавфи борлигини маълум қилган эди. “Ижтимоий мониторинг” таҳлилий марказининг сўровига кўра, украиналикларнинг 64 фоизи аллақачон Россия Федерацияси билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар тарафдори.
Украина ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритган Дмитрий Кулеба жорий йилнинг 5 сентябрь куни лавозимидан озод этилганди.
Сиёсатчи бир қанча вазирлар ва бош вазир ўринбосарлари каби истеъфосини Украина парламентига тақдим этган. 5 сентябрь куни Олий Радада бу масала бўйича овоз бериш бўлиб ўтганди.
Украина Олий Радасида 240 нафар депутат Кулебанинг истеъфоси учун овоз берган, фақат бир киши қарши чиққан.
Жараёнда Дмитирй Кулеба иштирок этмаган ва фаолияти бўйича ҳисобот тақдим қилмаган.
Кулеба ўрнига Андрей Сибига Украина ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда