Фото: CNBC
АҚШ президенти Жо Байден қурол-яроғ савдоси ва солиқ қонунбузарликлари билан боғлиқ жиноятлари учун ҳукм қилинган ўғли Ҳантер Байденни афв этди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг баёнотида маълумот берилди.
"Мен ўғлим Ҳантерни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Лавозимни эгаллаганимдан бери Адлия вазирлигининг қарорларига аралашмаслигимни айтган эдим ва ўғлимнинг адолатсиз равишда суд тартибида таъқиб қилинаётганини кузатганимда ҳам сўзимда турдим", дейилади баёнотда.
Президент Байден ўғлининг таъқиб қилиниши айнан уларнинг қариндошлик алоқалари ва давлат раҳбарининг сиёсий рақиблари босими билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, суд жараёни қўпол сиёсат таъсирига учраган ва шу сабабли суд хатосига йўл қўйилган.
Умид қиламанки, америкаликлар ота ва президент сифатида бундай қарорга келганимнинг сабабини тушунишади, деди Жо Байден.
АҚШ президенти ўғли нималарда айбланган?
Афв этиш Ҳантер Байденнинг ўз жиноятлари учун судланмаслигини англатади ва бу унинг қамоққа тушиш эҳтимолини бутунлай истисно қилади. Июнь ойида Ҳантер Байден узоқ давом этган суд жараёнидан сўнг ноқонуний қурол сотиб олиш ва сақлашда айбдор деб топди.
У сентябрь ойида тўққизта солиқ қонунбузарлигида ўзини айбдор деб тан олди. Бу қонунбузарликлар 1,4 миллион доллар миқдоридаги тўланмаган солиқлар билан боғлиқ.
Трамп афв этиш қарорини қоралади
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Ҳантернинг афв этилишини “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” ва “адолатни поймол этиш” деб атади.
"Жо Ҳантерга берилган афв бир неча йилдан бери қамоқда ўтирган 6 январдаги “гаровга олинганлар”ни ҳам ўз ичига оладими? Бу адолатни суиистеъмол қилиш ва бузиш!", деб ёзди сиёсатчи Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
“6 январь гаровга олинганлар” деганда, Трамп 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кирган тарафдорларини назарда тутади. АҚШнинг сайланган президенти тарафдорлари ўзларини сиёсий маҳбуслар сифатида кўрмоқда, уларнинг баъзилари “адолатсиз суд таъқибига” учраганини даъво қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди