Фото: Getty Images
Бутун дунёда миллионлаб одамлар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ҳаводан нафас олади. Ҳарбин тиббиёт университети ва Кренфилд университети олимлари жамоаси ифлослантирувчи моддаларнинг узоқ муддатли таъсири билан депрессия хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Бу ҳақда Phys хабар бермоқда.
Жамоа Хитойнинг саломатлик ва пенсияга чиқиш бўйича узоқ муддатли тадқиқотида қатнашган 12 000 дан ортиқ иштирокчининг маълумотларини таҳлил қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, олтингугурт диоксиди (SО₂) депрессия хавфини оширувчи асосий омил бўлиб чиқди. Ҳаводаги қаттиқ микрозарралар (PM2,5) ва углерод монооксиди (CО) ҳам касаллик белгиларининг кучайишига олиб келади. Бу моддаларнинг биргаликдаги таъсири натижасида уларнинг салбий оқибатлари янада ортади. Демак, атроф-муҳитнинг комплекс ифлосланиши жиддий хавф туғдиради.
Муаллифлар, шунингдек, ифлосланган ҳаво депрессив ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган механизмларни ҳам аниқлади. Когнитив бузилишлар ва жисмоний ҳолатнинг ёмонлашуви бу боғлиқликни қисман тушунтиради.
Жамоат саломатлигини яхшилаш учун олтингугурт диоксиди ва бошқа заҳарли моддалар миқдорини мақсадли равишда камайтириш зарур. Бундай ёндашув нафақат одамларнинг жисмоний аҳволини яхшилайди, балки депрессия тарқалишини ҳам сезиларли даражада камайтиради. Бу айниқса аҳолининг энг заиф қатламлари, хусусан, ўрта ёшли ва кекса инсонлар орасида муҳим аҳамиятга эга. Таҳлил экологик муаммолар ва руҳий саломатлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиб бермоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Исроил Суриядаги «энг муҳим ҳарбий объектлар»ни портлатиб юбормоқда
Дунёда қаҳва нархи рекорд даражада қимматлашди