Фото: CNN
АҚШнинг Висконсин штати Медисон шаҳридаги мактаблардан бирида 15 ёшли қиз отишма содир этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Полицияга кўра, ҳодиса Abundant Life христиан мактабида содир бўлган. Қурбонлар орасида бир нафар ўқувчи, ўқитувчи ва отишмада гумонланган қиз бор. У ўзига ҳам ўқ узган ва олган жароҳати оқибатида касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Жароҳатланганлар сони 6 кишини ташкил этмоқда, икки кишининг ҳаёти хавф остида.
Фото: Yahoo
Abundant Life христиан мактабида 420 га яқин ўқувчи таълим олади. Муассаса келаси ҳафта Рождество таътили учун ёпилишни режалаштирган.
Фото: USА Today
Медисон полицияси бошлиғи Шон Барнс отишмада 15 ёшли гумонланувчининг ота-онасини айбламоқчи эмас.
Ота-оналар тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда, ҳозирда уларнинг жиноят содир этганига ишонишимиз учун ҳеч қандай асос йўқ, деган Барнс.
Фото: Wisconsin Public Radio
АҚШда сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мактабда ўқ отган болаларнинг ота-оналарига қарши айблов қўймоқда. Мисол учун:
- 2021 йил ноябрь ойида Итан Мичиган штатидаги ўрта мактабда отишма уюштиргани сабабли ота-онаси 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
- Жоржия штатидаги Апалачее ўрта мактабида оммавий отишма уюштирган 14 ёшли Колт Грэйнинг отасига жорий йилнинг бошида 29 та айб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
2025 йилда ушбу мамлакатларга бориш тавсия қилинмайди...
Гуржистон парламенти собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини янги президент этиб сайлади
Комик Индира Мифтаҳова дилини оғритадиган саволлар ҳақида гапирди
UFC турнирининг 2024 йилдаги сўнгги прелим кардидаги жанглар якунланди