Фото: AFP
Айрим Европа давлатлари ўт очишни тўхтатишга эришилса, Украинага тинчликпарвар кучларни жойлаштиришни муҳокама қилаётган бир пайтда Буюк Британия у ерда ҳарбий инструкторларини юборишга тайёрланмоқда. Мамлакат мудофаа вазири Жон Хилининг сўзларига кўра, Лондон Украинани қўллаб-қувватлашда етакчи ролини ўзига олиши керак.
Британия мудофаа вазирининг таъкидлашича, украиналик аскарларнинг тайёргарлиги уларнинг эҳтиёжларига кўпроқ мос келишини таъминлаш лозим. Ва бу каби тайёргарлик жараёнлари ҳозиргидек Буюк Британияда эмас, балки Украинанинг ўзида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.
Мудофаа вазирига кўра, Украинани «барча фронтларда» мустаҳкамлаш зарурати мавжуд, чунки «йил якунланаётган бўлса ҳам, уруш ҳали тугамаяпти» ва Киев ҳар қандай музокараларга «кучли позициядан туриб» бориши керак. Шу сабабли Хили украиналик ҳамкасби Рустем Умеровга Буюк Британия 2025 йилда Украинага қўллаб-қувватловини қанчалик оширишига оид режани тақдим этади.
Қайд этилишича, мазкур режа бешта банддан иборат ва у британиялик инструкторлар томонидан ўқитиладиган украин аскарларининг сонини ошириш, янги қуролланишларни тақдим этиш, қўшимча маблағ ажратиш, Украина мудофаа саноатига кўмаклашиш каби вазифаларни ўз ичига олади.
Аввалроқ Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон агар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп лавозимига киришганидан кейин Украинага молиявий ёрдам беришни қисқартирса, катта эҳтимол билан Буюк Британия ушбу мамлакатга ўз қуруқлик қўшинларини жойлаштиришга мажбур бўлишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди