00:30 / 21.12.2024
8

АҚШ делегацияси ҲТШ билан “самарали” музокаралар олиб борди

АҚШ делегацияси ҲТШ билан “самарали” музокаралар олиб борди
Фото: Reuters
АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси Барбара Лиф бошчилигидаги делегация Сурияда ҳокимият тепасига келган “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) етакчиси Аҳмад ал-Шара билан Дамашқда музокаралар ўтказди.

Бу 2012 йилдан бери америкалик дипломатларнинг Сурияга илк расмий ташрифидир. Номи ошкор этилмаган расмий Axios журналисти Барак Равидга учрашув “фойдали ва самарали” бўлганини айтди. Айни пайтда, музокаралардан кейин режалаштирилган матбуот анжумани “хавфсизлик сабабли” бекор қилинди.

Делегация маҳаллий фаоллар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган”, дейилади Давлат департаменти хабарида.

Дипломатларнинг ташрифи АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен расмийлар ва ҲТШ ўртасида алоқалар борлигини эълон қилганидан кўп ўтмай содир бўлди.

АҚШ президенти Жо Байденнинг истеъфога чиққан маъмурияти ҲТШни тақиқланган ва террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имкониятини муҳокама қилмоқда. Давлат департаментининг аниқлик киритишича, бу гуруҳ ваъдаларининг бажарилишига боғлиқ.

Умуман олганда, расмийлар Сурияда содир бўлаётган воқеаларга аралашмаслик сиёсатини қайта кўриб чиқишга ҳали тайёр эмас, “Исломий давлат”га қарши кураш бундан мустасно”, деб ёзади WP.

Суриядаги вазият

Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.

Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.

Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди.

10 декабрь куни Идлиб шаҳрида исёнчиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидениэ мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ делегацияси ҲТШ билан “самарали” музокаралар олиб борди