16:56 / 21.12.2024
22

Германия президенти 27 декабрда Бундестаг тарқатилишини эълон қилади

Германия президенти 27 декабрда Бундестаг тарқатилишини эълон қилади
Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер 2024 йилнинг 27 декабрида Бундестагнинг тарқатилиши санасини эълон қилади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан 20 декабр, жума куни эълон қилинган пресс-релизда айтилади. Бу қарор ишонч билдирилмаган канцлер Олаф Шолцнинг илтимосига биноан қабул қилинди.

Бундестагни тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, Штайнмайер «федерал ҳукумат учун барқарор парламент кўпчилигини яратиш учун ҳеч қандай истиқбол йўқлигига» ишонч ҳосил қилди.

Олаф Шолц Бундестагда ишонч бўйича овоз беришда ютқазди

16 декабр куни Германия канцлери Олаф Шолцнинг федерал ҳукуматига ишонч билдириш бўйича овоз беришда Германия парламентининг 394 нафар аъзоси бунга қарши чиқди. Бундестагнинг 207 депутати ҳукуматни қўллаб-қувватлади, яна 116 нафари бетараф қолди.

Шолц коалицион ҳукуматига, жумладан, энг йирик мухолифат фракцияси аъзолари — Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) консерватив блоки, ҳукмрон коалицияни тарк этган Эркин демократик партия (ЭДП), шунингдек, Сўл партия ва Сара Вагенкнехт иттифоқи (СВИ) популистлари ҳамда «Германия учун муқобил» (ГуМ) вакиллари ишончсизлик билдирди. Ҳукуматда қолган «яшиллар» партияси депутатлари овоз беришда бетараф бўлди.

Овоз беришдан олдин нутқ сўзлаган Шолц ишонч масаласи фақат парламентга тегишли эмаслигини таъкидлади. «Шунинг учун бугун мен барча сайловчиларга ишонч масаласи билан мурожаат қиламан», деди у. Канцлернинг сўзларига кўра, асосий масала Германия кучли давлат сифатида ўз келажагига фаол сармоя киритишга тайёрми ёки йўқми, шундан иборат. Бу Украинани қўллаб-қувватлаш ва Бундесверни мустаҳкамлашга шошилинч сармоядир, у соғлиқни сақлаш, беморлар ва қарияларни парвариш қилиш тизими, пенсия суғуртаси ва коммунал бюджетлар ҳисобидан амалга оширилмаслиги керак, деди Шолц.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия президенти 27 декабрда Бундестаг тарқатилишини эълон қилади