09:10 / 24.12.2024
22

Қайси давлатлар Путин ва Трамп учрашувини ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди?

Қайси давлатлар Путин ва Трамп учрашувини ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди?
Фото: Reuters
Бир қанча давлатлар Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг эҳтимолий учрашувини ўз ҳудудларида ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Москвадаги брифингда маълум қилган.

Мен шуни айтишим мумкинки, биз турли мамлакатлардан бу борада бир қанча таклифлар олдик. Воқеалар ривожини олдиндан белгилаб қўймаслик учун булар қайси давлатлар эканини айтиб ўтирмайман. Лекин бундай таклифлар бўлган ва ҳозир ҳам бўляпти”, деди Ушаков.

Бир қатор ОАВ вакиллари Венгрия ва Словакия раҳбарлари Путин билан сўнгги мулоқотлари чоғида ўз мамлакатларини Россия давлати раҳбари ва Трамп ўртасидаги учрашув учун таклиф этишганини тахмин қилишмоқда.

Аввалроқ Путин бир шарт эвазига Трамп билан тинчлик масаласини муҳокама қилишга тайёрлиги маълум қилинганди.

Reuters агентлигининг аниқлик киритишича, Путин ҳар қандай сезиларли ҳудудий имтиёзлар эҳтимолини истисно қилади. Шунингдек, Россия Украинанинг НАТОга киришига ҳамда Украина ҳудудида НАТО қўшинларининг бўлишига ҳам рози бўлмайди.

Reutersънинг беш нафар собиқ ва амалдаги россиялик амалдорларга таяниб хабар беришича, Кремль фронт чизиғидаги можарони музлатишга рози бўлиш эҳтимоли мавжуд. Музокаралар тўртта вилоятнинг, хусусан, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари янги чегараларини аниқ белгилаш бўйича олиб борилиши мумкин.

Нашр манбалари Россия Харьков ва Николаев вилоятларидаги кичик ҳудудлардан воз кечиши мумкинлигини қайд этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайси давлатлар Путин ва Трамп учрашувини ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди?