Фото: Грузия президенти матбуот хизмати
Грузия президенти Саломе Зурабишвили агар ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ва мухолифат янги парламент сайловларини ўтказиш масаласида келишувга эришмаса, “режимни ағдариш” билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Interpressnews хабар берди.
"Инқироз шундай босқичга етиб келдики, бошқа йўлимиз қолмади. Қонуний ва конституциявий ҳеч қандай йўл қолмади. Фақатгина янги сайловлар тайинлаш қолди, бу халқнинг, менинг ва сиёсий партияларнинг талаби. Икки ечим бор: биринчиси — сайловларни имкон қадар тезроқ ва сайловчиларнинг ишончини тиклайдиган шароитларда ўтказиш. Раҳбарият билан мазкур сайловлар белгиланган муддатларда ўтказилиши тўғрисида келишувга эришиш зарур", деди президент.
У “Грузия орзуси” партиясининг “хўжайини” деб ҳисобланадиган миллиардер Бидзина Иванишвилига инқирозни ҳал этиш учун янги сайловларни муҳокама қилиш мақсадида учрашишни таклиф қилди.
"Агар бу муросали вариант, бу мулоқот амалга ошмаса, бошқа йўл бор — биз бу режимни ағдариб, сайловларга етиб борамиз, бошқа илож йўқ. Бу режим аллақачон бузилган", деди Зурабишвили.
Саломе Зурабишвилининг президентлик лавозимидаги муддати 29 декабрда тугайди. Амалдаги президент ва грузин мухолифати октябрь ойидаги парламент сайловларини сохталаштириш деб ҳисоблагани учун унинг қонунийлигини тан олмаяпти. Зурабишвили лавозимни тарк этишдан бош тортмоқда. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе президент Саломе Зурабишвили лавозимини тарк этишдан бош торца, қамоққа тушиши мумкинлигини айтган.
Декабрь ойи ўрталарида мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтган, унда “Грузия орзуси” томонидан илгари сурилган собиқ футболчи Михаил Кавелашвили ғалаба қозонган. У ягона номзод эди ва сайловчиларнинг овозини олди. Биринчи марта давлат раҳбарини Грузия фуқаролари эмас, балки ҳайъат сайлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди