Фото: Wallace/AFP/Getty Images
Жанубий Корея расман “ўта қари жамиятлар” тоифасига кирди, мамлакатда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар аҳолининг 20 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея Ички ишлар вазирлигига таяниб, BBC хабар берди.
Вазирлик таъкидлашича, мамлакат умумий аҳолиси 51,22 миллион кишини ташкил этаётган бўлса, шундан 10,24 миллион нафари — кексалар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таснифига кўра, 65 ёшдан ошган аҳоли улуши 7 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар “қариётган жамиятлар”, 14 фоиздан ортиқ бўлганлари “қари жамиятлар”, 20 фоиздан кўп бўлганлари эса “ўта қари жамиятлар” ҳисобланади.
Жанубий Кореяда 2008 йилда кексалар сони 4,94 миллион кишини ташкил этган, 2019 йилда 65 ёшдан ошганларнинг улуши 15 фоиздан ошган. 2023 йил бошида бу кўрсаткич 19,05 фоиз бўлган.
Бундан ташқари, мамлакат дунёдаги туғилиш даражаси энг паст давлатлардан бири бўлиб қолмоқда — 2023 йилда бу кўрсаткич атиги 0,72 ни ташкил этди (меъёрда 2,1 бўлиши керак). Мутахассислар туғилиш даражасининг пасайишини ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлайди.
Вазирликнинг сўнгги маълумотларига кўра, Жанубий Кореядаги аёлларнинг 22 фоизга яқини 65 ёш ва ундан катта, эркаклар орасида эса бу кўрсаткич деярли 18 фоизни ташкил қилади.
Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда демографик тенденциясини ортга қайтаришга жон-жаҳди билан уринмоқда, аввалроқ президент Юн Сок Ёл парламентни “мамлакатдаги фавқулодда вазият”га қарши курашиш учун янги вазирлик ташкил этишга кўмаклашишга чақирганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди