Фото: Anadolu Ajansı
Сурия муваққат ҳукумати февралдан давлат секторининг кўплаб ходимлари маошларини 400 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги раҳбари Муҳаммад Абазид баёнот берди.
Мамлакатда 13 йил давом этган низолар ва санкциялардан сўнг иқтисодиётни барқарорлаштириш чоралари доирасида ушбу қарорга келинди, деб ёзди Arab News.
Муҳаммад Абазиднинг айтишича, Сурия давлат сектори ходимлари Башар Асад президентлиги даврида ойига 25 доллар маош олган ва мамлакатнинг аксарият аҳолиси сингари қашшоқликка маҳкум этилган.
Иш ҳақлари оширилиши Сурия бюджетига 125 млн доллар (1,65 трлн сурия фунти)га тушади. Молиялаштириш ҳудудий ёрдам дастурлари, янги сармоялар, мамлакатнинг хорижда музлатилган активларини «эритиш» (улар жами 400 млн долларгача бўлиши мумкин), шунингдек, Дамашқ назорати остидаги захиралардан тушадиган фойда ҳисобидан қопланиши айтилмоқда.
Сурияда давлат хизматчилари сони 1,3 млн нафарга яқин бўлиб, тегишли таълим даражаси, тажриба ва кўникмага эга бўлганларнинг маошлари оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қишда терини қандай парвариш қилиш керак?
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаяпти
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"