date
views 435

Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди

Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди 5 январ куни Telenoche нашри.

Мазкур хабарга кўра, воқеа Уругвайнинг Сюдад-де-ла-Коста шаҳрида юз берган. 49 ёшли эркак бўйнига арқон солиб, дарахтдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Айтилишича, Луис Суарес воқеа жойига етиб келиб, уни дарахтдан тушишга кўндиришга уринган. 18 соат дарахтда ўтирган эркак ниҳоят пастга тушган. Энди у руҳшунос текширувидан ўтказилади.

Луис Суарес ҳозирда Американинг бош лигаси (MLS)да иштирок этаётган «Интер Майами»да тўп сурмоқда. У Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
-->