«Интер Майами» Месси ва Суарес голлари билан ғалаба қозонди

«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Ди Си Юнайтед» устидан йирик ғалабага эришди. Учрашувда Луис Суарес икки марта, Лионель Месси эса икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Майами жамоаси рақибига жавобсиз тўртта гол урди.
Ҳисоб 3-дақиқада очилди. Луис Суарес дастлабки голни киритди, 39-дақиқада эса яна бир бор ўз номини таблога ёздирди. Иккинчи бўлимда Лионель Месси 47-дақиқада гол урди, 60-дақиқада дублни расмийлаштирди.
Учрашув статистикасида ҳам «Интер Майами» устунлик қилди. Жамоа дарвоза томон 15 марта зарба берган бўлса, «Ди Си Юнайтед»да бу кўрсаткич 9 тани ташкил этди. Дарвоза соҳасига аниқ зарбалар нисбати 7:2 бўлди.
Тўп назорати бўйича «Интер Майами» 61 фоиз билан устун келди. Жамоа 618 та пас амалга ошириб, уларнинг 91 фоизини аниқ етказди. Рақиб эса 361 та пас берган, аниқлик кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этган.
Фоллар сони «Интер Майами»да 17 та, «Ди Си Юнайтед»да 6 та бўлди. Бурчак зарбалари бўйича ҳам Майами жамоаси 4:2 ҳисобида устунлик қилди. Ҳар икки жамоа футболчилари учрашув давомида қизил ва сариқ карточка олмади.































Изоҳлар 0
…