06:00 / 07.01.2025
99

Андрей Сибига АҚШ ва Европа мамлакатларини нимадан огоҳлантирди?

Андрей Сибига АҚШ ва Европа мамлакатларини нимадан огоҳлантирди?
Фото: ТАСС
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Европа давлатлари ва АҚШни мамлакатни фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди. Ҳозирда бу борадаги сусткашлик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Сибига Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Ҳозир Украинанинг шериклари учун чарчоқ ёки дам олиш вақти эмас”, деди вазир.

Сибига тинчликка эришиш учун Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Украина Молия вазирлиги 2024 йилда Киев Ғарб давлатларидан 41,7 миллиард доллар миқдорида ёрдам олганини маълум қилганди.

Украина молия вазири Сергей Марченко ушбу маблағлар асосий ижтимоий харажатларни қоплаш, жумладан, пенсиялар, таълим ва тиббиёт ходимларининг маошларини тўлаш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини таъминлашга ёрдам берганини таъкидлади.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтганди. Унга кўра, Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан воз кечиш эвазига НАТОга қўшилиш сценарийсини кўриб чиқиши мумкин.

НАТО Украинага қонуний равишда таклиф қилинмоқда ва биз Украинанинг бошқа ҳудудларини тан олмасак-да, НАТО Украина назоратидаги қисмда фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда келишиб олса бўлади. Бунга ишончим комил”, деди Зеленский америкалик подкастер Лекс Фридманга берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё