Украина президенти Владимир Зеленский Германияда Украинанинг ғарбий иттифоқчилари билан бўлган учрашув Киевга Россияга қарши курашишда ёрдам бериш учун қўшимча 2 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш ваъдалари билан якунланганини маълум қилди.
Жорий йилнинг 9 январь куни бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Ми-Украина” телеканалига берган интервьюсида Зеленский кўрсатилган ёрдам тафсилотларини очиқламаган, бироқ 34 ойдан буён давом этаётган урушнинг турли жиҳатларида 34 та мамлакат қўллаб-қувватлашга ваъда берганини таъкидлади.
“Биз жуда самарали учрашув ўтказдик, жуда яхши натижаларга эришдик. Украинага 2 миллиард долларлик қўшимча ёрдам пакетлари эълон қилинди”, деди у.
Ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, ахборот технологиялари, миналардан тозалаш, ҳарбий-денгиз кучлари, авиация ва артиллерияни ўз ичига олади.
“Ва буларнинг барчаси Украинани кучайтиради”, деб таъкидлади Украина етакчиси. Президент бу ваъдаларни айнан қайси давлатлар берганини аниқлаштирмаган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Украинага 500 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар, авиация ўқ-дорилари ва Ф-16 қирувчи самолётларини қўллаб-қувватлаш учун ускуналар тақдим этишини маълум қилган эди.
Зеленский “Рамштейн”даги учрашувда иштирок этди, сўнгра Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди. Унинг айтишича, у ерда Россия ҳужумларига қарши туришда Украина ҳаво мудофаа тизимларини модернизация қилиш масалалари, шунингдек, урушни ҳал қилишнинг кейинги босқичлари бўйича ягона позицияни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган.
Телеграф нашри аввалроқ Украина президенти иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
Ҳозирда Зеленский номзодини илгари суриши борасида очиқ маълумот бермаган. Президентнинг асосий рақиби Буюк Британияда элчи бўлиб ишлаётган Украина армияси собиқ бош қўмондони Валерий Залужний бўлиши мумкин.
“У номзодини илгари сурмаса, президентлик сайловларида Зеленский ғалаба қозониш имкониятига эга. Турли сиёсий кучлар, жумладан, “Баткившина” етакчиси, собиқ бош вазир Юлий Тимошенко, собиқ президент Пётр Порошенко ва ҳатто амалдаги президент ҳам сайловолди курашида Залужний номидан фойдаланишга уринмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, президент идораси раҳбари Андрей Ермак Залужнийга агар у сайловда ўз номзодини кўрсатмаса, Зеленский томонида иштирок этса, “Халқ хизматчиси” партияси рўйхатида биринчи ўринни ва Олий Рада спикери ўрнини олиши мумкинлигини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди