Фото: AP Photo
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматдаги коалициясининг ултра ўнг қанот аъзоларига Ғазодаги урушни давом эттиришга ваъда берди. У битимнинг биринчи босқичидан сўнг буни амалга оширишни айтди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Washington Post хабар берди.
Манбаларга кўра, Нетаньяхунинг бир қатор ҳамкорлари Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни вақтли деб ҳисоблаган. Улар коалициясидан чиқиш ва “ҳукуматни ағдариш” билан таҳдид солишган. Буни Исроил миллий хавфсизлик вазири ва “Отзма Еҳудит” партияси раҳбари Итамар Бен-Гвир очиқ айтган.
Молия вазири Бэтсалел Смотрич эса ҳукуматда қолиш учун шарт қўйган. У “тўлиқ ғалабага эришмагунча” урушни “янада кучлироқ, тўлиқ қудрат ва янги шаклда” давом эттиришдан иборат. Айнан шу вазирлар Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўхтатишга чақирганди. Бен-Гвир шу йўл билан ҲАМАСни таслим бўлишга ундашни мўлжаллаган. Смотрич эса Фаластин ҳаракати исроиллик гаровга олинганларни озод қилади, деб умид қилган.
Вазирларнинг мазкур баёнотлари туфайли АҚШ ва Европа иттифоқи уларга санкция қўллашни кўриб чиққан, бироқ бу натижа бермаган.
Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш битимини имзолади
Битимнинг биринчи босқичида ҲАМАС Исроил томонига 33 нафар гаровга олинганларни топширади, уларнинг аксарияти тирик деб тахмин қилинмоқда. Булар асосан аёллар, болалар, кексалар, беморлар ва ярадорлардир. Бунга жавобан Исроил юзлаб фаластинлик маҳбусларни қамоқдан озод қилади.
Келишув шартларига кўра, Исроил армияси Ғазо сектори ҳудудларининг аксарият қисмидан чиқиб кетади, фақатгина Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Филаделфия йўлагида, шунингдек, Фаластин эксклави ва Исроил чегарасидаги махсус буфер ҳудудида ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолади. Ғазонинг тинч аҳолиси ўз уйларига, жумладан, жанглар туфайли энг кўп зарар кўрган шимолий ҳудудларга ҳам қайтиш имкониятига эга бўлади.
Ўн олтинчи куни битимнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар бошланади. Бу босқичда Исроилга гаровга олинган эркаклар ва ҳалок бўлган асирларнинг қолган жасадлари топширилиши мумкин. Байденнинг таъкидлашича, келишувнинг учинчи босқичи Ғазонинг урушдан кейинги тикланишига қаратилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар