Фото: reuters.com
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Доналд Трампнинг мурожаатига жавоб қайтарди.
Аввалроқ, Оқ уйнинг янги раҳбари агар Украинадаги урушни тўхтатмаса, Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилган эди.
Дмитрий Песков бу баёнотда «ҳеч қандай янги элементлар йўқлигини» айтди.
«Россия Қўшма Штатлар билан тенг, ўзаро ҳурматли мулоқотга тайёр бўлиб, ундан янги сигналларни кутмоқда, бироқ, ҳозирча бу сигналлар йўқ. Кремл барча баёнотларни диққат билан кузатмоқда ва Трампнинг янги санкциялар киритиши ҳақидаги таҳдидларида биз ҳеч қандай янги элементларни кўрмаяпмиз. Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида санкция усулларига энг кўп мурожаат қилган ва бу усулларни ёқтиради», деди Песков. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар