10:11 / 29.01.2025
2 970

АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти Аляскада қулаб тушди (видео)

АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти Аляскада қулаб тушди (видео)
Фото: wikipedia.org
Аляска ярим оролида АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти қулаб тушди. Учувчи катапульта қилишга улгурди ва тирик қолди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ҳодиса 28 январь куни содир бўлган. Полковник Пол Таунсенднинг таъкидлашича, қирувчи самолёт ҳарбий ҳаво кучларининг Эйлсон базасида машғулотлар ўтаётганди. Учувчи парвоз вақтида фавқулодда ҳолат юзага келганини айтган. У катапульта қилишга улгурган ва ҳозирда стабил ҳолатда бўлиб, тиббий муассасада текширувдан ўтмоқда.

“Ҳарбий ҳаво кучлари шунга ўхшаш ҳодисалар такрорланиш эҳтимолини минималлаштириш учун синчковлик билан текширув ўтказади”, дейди полковник.

Ф-35 Light II — Американинг Lockheed Мартин Aeronautics компанияси томонидан ишлаб чиқилган бешинчи авлод қирувчи самолётлар оиласи.

Самолёт уч хил вариантда ишлаб чиқарилади: АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари учун (ер қирувчиси), АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ва Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари учун (қисқа масофада учиш ва вертикал қўниш имкониятига эга қирувчи) ҳамда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун (авиаташувчи).

Ф-35 бир парвозда 12 соатдан ортиқ ҳавода бўлиши мумкин. Бу битта миссия доирасида Шимолий ярим шарнинг деярли исталган нуқтасига бориш имконини беради.

Ф-35 қирувчи самолётларининг дунёда қўлланилиши

15 январь куни Норвегиянинг иккита Ф-35 самолёти Россиянинг Украинага ракета ҳужуми пайтида Польша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун кўтарилган. НАТО авиациясининг бундай парвози биринчи марта содир бўлди.

Декабрь ойида Нидерландиянинг Ф-35 самолётлари Болтиқ денгизи устида рус самолётларини товушдан тез ракеталар билан ушлаб олди. 2024 йилнинг баҳорида Ф-35А қирувчи самолёти ядровий бомбалардан фойдаланиш учун сертификатланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг