21:07 / 04.02.2025
129

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундиришмоқчи

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундиришмоқчи
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан давлат божи ундириш таклиф этилди. Ташаббус «Справедливая Россия» партияси раиси ва Давлат думаси депутати Сергей Миронов томонидан илгари сурилди.

Депутат чет эл фуқароларининг трансчегаравий ўтказмалари учун давлат божини жорий этиш зарурлигини айтиб, ўтган йил якунларига кўра Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари Россиядан ўз мамлакатига 14 миллиард доллардан ортиқ маблағ ўтказганини таъкидлади.

«Мигрантларнинг катта қисми Россияда солиқ тўламайди, мигрантлар катта миқдордаги пулни мамлакатдан олиб чиқиб кетишади. 2021 йилда ҳукумат пул ўтказмалари учун қўшимча тўловлар масаласини муҳокама қилган, бироқ Молия вазирлиги бу масалани кечиктирган эди. Амалдорларимиз Россия фуқаролари учун тарифлар, акцизлар ва йиғимларни оширишга келганда довдираб қолмайди, лекин чет элликлар ҳақида гап кетганда, дарров ўйлаб қолишади. Айни пайтда, агар 3 фоизлик бож жорий этилса, ғазнага фақат икки республика — Қирғизистон ва Ўзбекистонга ўтказмалардан 45 миллиард рублдан ортиқ маблағ тушади. Бизга шундай пул керак эмасми? Биз қонунчилик ташаббусини тайёрлаб, Давлат Думасига тақдим этамиз», деди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг