
Агар Брюсселда ҳокимиятдаги либераллар ўрнига ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари қўйилмаса, Европа кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европани ноқонуний миграциядан ҳимоя қилгани учун Италия бош вазири ўринбосари ва “Лига” партияси раҳбари Маттео Салвинига Янош Хуняди мукофотини топшириш маросимида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, прогрессивлар Брюсселда жойлашган, бугун улар Брюсселни бошқармоқда.
“Агар биз буни ўзгартирмасак, Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Ишончим комилки, Брюссель либерал элитаси ўз ўрнида қола олмайди. Европага янги раҳбарият керак, янги ватанпарвар раҳбарият ўз кучини қурмайди, балки халқлар Европасини мустаҳкамлайди. Бизнинг умумий вазифамиз – халқлар Европасини қайта тиклаш, биз сўнгги йилларда халқларимиздан ноқонуний равишда тортиб олинган ҳуқуқларни тиклашимиз керак”, — деди Виктор Орбан ижтимоий тармоғларнинг бирида эфирга узатилган маросим чоғида.
Шунингдек, у Европа комиссиясидан “Сорос агентлари тармоғи”, Европарламентдан эса “коррупцион лоббичилар” олиб ташланиши кераклигини таъкидлади.
“Европа Иттифоқи миллий ҳукуматларни заифлаштиришдан иборат бўлган молиявий тармоқ бўла олмайди. Биз Брюсселда, Америкадаги дўстларимиз каби тозалашга муҳтожмиз", — деди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Орбан Европа Иттифоқига 12 та талаб қўйиб, Украина билан боғлиқ чақириқни илгари сурган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар