
Россия президенти Владимир Путин Доналд Трампнинг Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиб олиш борасидаги баёнотига изоҳ берди.
«Бу бир қарашда кимнидир ҳайрон қолдириши мумкин. Буни Американинг янги маъмуриятини қандайдир экстравагант баёноти деб қабул қилиш катта хато. Аслида АҚШда бу каби режа XIX асрнинг 60 йилларида пайдо бўлган. Америка маъмурияти ўшандаёқ Гренландия ва Исландияни аннексия қилиш имкониятини кўриб чиққан. Аммо бу ғоя конгрессда қўллаб-қувватлов олмаган», — дейди Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, АҚШнинг Гренландияга нисбатан режалари жиддий ва улар ўзларининг ҳарбий стратегик манфаатларини Арктикада ҳам илгари суришни бошлайди.
Путиннинг таъкидлашича, Арктикадаги халқаро ҳамкорлик «яхши даврини бошдан кечирмаяпти». Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россия минтақада тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдори.
«Биз нафақат Арктика давлатлари билан, балки биз каби сайёранинг барқарор келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган, узоқ муддатли ва мувозанатли қарорлар қабул қила оладиган барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — дейди Путин.
Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатидан бери Гренландия АҚШ таркибига қўшилиши кераклиги ҳақида гапириб келади. Унинг айтишича, «Гренландия устидан назоратни ўрнатиш — АҚШ миллий хавфсизлиги учун зарур». Трамп, шунингдек, оролни қўлга киритиш учун иқтисодий ёки ҳарбий куч ишлатиш имкониятини ҳам истисно этмаган. Ушбу баёнотлар фонида Дания Гренландия мудофааси учун харажатларни оширган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар