date
views 4 135

Ижарадаги уйда фожеа: Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари вафот этди

Ижарадаги уйда фожеа: Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари вафот этди
Россиянинг Калининград шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда тўрт нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлгани маълум қилинди. Марҳумларнинг жасади Гагарин кўчасидаги 22-уйдан топилган. Терговчилар дастлаб уларнинг ўлимида жиноий аломатлар аниқламади.

Маълумотларга кўра, ушбу хонадон салкам бир ой аввал ижарага олинган бўлиб, унда ишлаш мақсадида Ўзбекистондан келган тўрт нафар эркак яшаб турган. Қўшнилар марҳумлар ҳақида фақат ижобий фикр билдиришди.

“Жуда осойишта одамлар эди. Ҳар куни соат 8:30 да ишга кетар, кечқурун соат 9 ларда қайтарди. Фақат эшик ёпилиши эшитиларди, ўзи жим-җит хонадон эди”, — деб эслади қўшни Людмила.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Калининград вилояти тергов қўмитасига кўра, ижарага берилган уйда газ жиҳозларига нотўғри хизмат кўрсатилгани эҳтимоли бор.

Бу ҳолат юзасидан "Эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлиш" моддаси асосида жиноят иши очилган. Тергов ишлари вилоят прокуратураси назоратида. Агар уй эгасининг айби исботланса, у 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ижарадаги уйда фожеа: Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари вафот этди