8 781
Трампнинг ғалабаси дунёнинг энг бой одамларидан бирига яна 11 млрд доллар бойлик келтирди
Berkshire Hathaway холдинг компанияси эгаси, дунёнинг энг бой одамларидан бири Уоррен Баффеттнинг бойлиги АҚШ президентлиги сайловларида Дональд Трамп ғолиб бўлгандан кейин 11 млрд долларга кўпайди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Бу биринчи навбатда молиявий активлар акциялари нархининг ошиши ҳисобига юз берган. АҚШ банклари акциялари нархи ошмоқда, чунки бозор Федерал захира тизимининг таянч фоиз ставкасини оширишга ваъдаси билан умидлантирилган. KBW
Nasdaq банк индексига кўра, Трамп ғалабасидан кейин АҚШ банклари акциялари 13,5 фоизга ошган.
9 ноябрдан Berkshire Hathaway портфелига кирувчи молиявий компаниялар активлари Баффетга 4,3 млрд доллар келтирган. Миллиардернинг ўз ихтиёрида бўлган акциялар унга яна 3,8 млрд доллар келтирган.
Бундан ташқари, Баффет томонидан 2011 йилда сотиб олинган варрантлар унга Bank of America банкининг 700 млн та акциясини 7,14 доллардан сотиб олиш ҳуқуқини беради. Бу банк акциялари 15 фоизга ошган, бунинг натижасида эса Баффет яна 3 млрд доллар фойда кўрган.
Трамп ғалабасидан кейин энг бадавлат одамлар рўйхатида 4-поғонага тушиб кетган Баффет Zara асосчиси Амансио Ортега ва Amazon.com асосчиси Жефф Безосдан ўтиб кетиб, яна 2-ўринга кўтарилиб олган. Баффетнинг ўзи президентлик пойгаси давомида Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!