date
views 269

Истанбул аэропортида 3 ўзбекистонлик аёл жинсий аъзоларида олтин билан қўлга тушди

Истанбул аэропортида 3 ўзбекистонлик аёл жинсий аъзоларида олтин билан қўлга тушди
25 апрель куни Туркиянинг энг йирик аэропортларидан бири — Истанбул халқаро аэропортида жуда шов-шувли воқеа қайд этилди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан келган самолёт рейси йўловчиларини текшириш жараёнида турли шубҳалар туғилиши натижасида 3 нафар аёл — ўзбекистонлик Азиза Б., Дилсора А. ва Фируза К. махсус назоратга олинди.

Дастлаб уларнинг юклари тўлиқ текширилди, бироқ ташқи кўринишда тақиқланган буюмлар аниқланмади. Аммо сканер қурилмасида ўтказилган рентген текшируви шубҳаларни тасдиқлади: аёлларнинг бел ва жинсий аъзолари атрофида қаттиқ жисмлар аниқланди.

Прокуратура рухсати билан гумонланувчилар шифохонага олиб борилди ва бу ерда қайта рентген текширувидан ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам, уларнинг жинсий аъзоларида яширинча яширилган тилла тангалар борлиги аниқланди.

Аёллар полиция назоратида махсус ҳудудда тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилди ва натижада улардан жами 120 дона турли вазндаги тилла тангалар олиб ташланди. Умумий оғирлик — 6 килограмм 28 грамм.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тергов гуруҳлари ушбу тиллаларни ҳужжатлаштириб, жиноий иш юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун: Туркияда олтин, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Фақатгина қиймати 15 минг долларгача бўлган шахсий фойдаланишдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб кириш мумкин. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланган буюмлар махсус руҳсатномаларсиз мамлакатга олиб кирилса, қатъий жазо билан юзма-юз келинади.

Zamin.uz таҳририяти бу иш юзасидан ривожларни кузатишда давом этади. Сиз бу ҳолатга қандай баҳо берасиз? Оғир жавобгарликка арзийдиган ҳаракатми ёки кўнгилсиз хатолик?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул аэропортида 3 ўзбекистонлик аёл жинсий аъзоларида олтин билан қўлга тушди