date
views 0

Хавфли совға: ширинлик ичидаги маргимуш 17 ёшли қиз ҳаётига зомин бўлди

Хавфли совға: ширинлик ичидаги маргимуш 17 ёшли қиз ҳаётига зомин бўлди
Бразилияда юраклар эзувчи воқеа содир бўлди. 17 ёшли Ана Луиза де Оливейра Невес номаълум шахс юборган десертни ейиши ортидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда CNN Brasil телеканали хабар берди.

Ҳодиса шундай ривожланган: қизнинг хонасига курер орқали ширинлик етказиб берилади. Устидаги қоғозда: “Мен учратган энг чиройли қиз учун ширинлик” деган романтик ёзув бўлган. Совғани ким юборгани ҳақида маълумот бўлмаган. Ана Луиза ширинлик билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларда бўлишган — аслида у ҳаётидаги сўнгги тасвирни жойлаштираётганини билмаган.

Қиз ширинликни егандан тахминан бир соат ўтгач, аҳволи кескин ёмонлашган. Ота-онаси уни шифохонага олиб борган. Тиббиёт ходимлари “заҳарланиш” ташхисини қўйиб, уни уйига жўнатишган. Аммо эртаси куни қизнинг аҳволи янада оғирлашган ва у шифохонага йўлда кетиш чоғида вафот этган.

Полиция томонидан олиб борилган тергов жараёнида ҳақиқат очиққа чиқди: ширинликни юборган инсон номаълум мухлис эмас, балки қурбоннинг яқин дугонаси эканлиги маълум бўлди. У ўз айбини тан олди — қизнинг гўзаллиги ва оммабоплигига ҳасад қилиб, ширинликка маргимуш қўшганини айтди.

Айбланувчи аввал ҳам шубҳали ҳолатларда иштирок этгани маълум бўлди. У икки йигитини йўқотган танишининг ҳам ҳаётига тажовуз қилган — бахтга қарши ўшанда қурбон омон қолган.

Ҳозирда гумонланувчи вояга етмаганлар учун мўлжалланган махсус муассасада сақланмоқда. Жиноят иши юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хавфли совға: ширинлик ичидаги маргимуш 17 ёшли қиз ҳаётига зомин бўлди