Ҳиндистонда қалбаки ичимликдан камида 11 киши вафот этди

1 дақиқа ўқиш4
Ҳиндистонда қалбаки ичимликдан камида 11 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг Манипур штатида сифатсиз ва қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оғир оқибатларга олиб келди. Ҳозиргача камида 11 киши вафот этган, 180 нафардан ортиқ фуқаро эса шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг аксариятида метанолдан заҳарланиш белгилари аниқланган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий ишлаб чиқарилган спиртли ичимликни истеъмол қилган юзлаб одамлар ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган. Оғир аҳволдаги беморлар тиббий муассасаларга олиб борилган. Воқеадан хабар топган штат бош вазири Хемчанд Юмнам жабрланганлар даволанаётган иккита шифохонага ташриф буюрган.

У тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан учрашувда беморларга зарур ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратган.

«Ҳар икки шифохона раҳбариятига беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва барча зарур шароитларни яратишни топширдим», — деган у.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, шифохонага ётқизилганларнинг кўпчилигида метанолдан заҳарланиш аломатлари кузатилган. Ҳукумат томонидан мутахассис шифокорлар жалб қилиниб, жабрланганлар учун зарур дори-дармонлар ҳам етказиб берилган. Шунингдек, ҳодисанинг сабабларини аниқлаш ва заҳарланиш ҳолатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда.

Қалбаки спиртли ичимликлар билан боғлиқ фожиалар аввал ҳам кузатилган

Бундай оммавий заҳарланиш ҳолатлари Ҳиндистондагина эмас, бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.

Хусусан, 2025 йилда Россияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида 45 киши ҳаётдан кўз юмган. Шу йили Туркияда ҳам қўлбола алкоголдан заҳарланиш натижасида 33 киши вафот этган. Уларнинг 14 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Бундан ташқари, 2024 йилда Ҳиндистоннинг Тамил Наду штатида спиртли ичимлик таркибидаги метанолдан заҳарланиш оқибатида 54 киши ҳалок бўлган эди.

Мутахассислар метанол билан ифлосланган спиртли ичимликлар инсон ҳаёти учун ўта хавфли эканини таъкидлайди. Манипурдаги сўнгги фожиа ҳам сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар назорати қанчалик муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?