Ҳиндистонда ширинлик деб тишланган буюм портлаб, эркакнинг ҳаётига зомин бўлди

1 дақиқа ўқиш0
Ҳиндистонда ширинлик деб тишланган буюм портлаб, эркакнинг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штати Диндори туманида 35 ёшли эркак ноодатий ва фожиали ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Ражендра Бараутия оғзига солган ширинликка ўхшаш буюм портлаб кетиши натижасида оғир тан жароҳатлари олди.

Воқеа 10 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Маълум қилинишича, Бараутия ўз уйининг ҳовлисида ўтирган пайтда расгулла деб аталадиган машҳур ҳинд ширинлигига ўхшаш нарсани кўриб, уни тишлаган. Бироқ буюм аслида портловчи мослама бўлиб, эркакнинг оғзида портлаган.

Портлаш оқибатида у жиддий жароҳатланган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага етказилганига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Ҳодиса юзасидан полиция тергов бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари портловчи мослама билан боғлиқ ҳолда икки кишини ҳибсга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу восита одатда ёввойи тўнғизларни овлашда қўлланадиган портловчи қурилма турига киради.

Айни пайтда терговчилар буюм қандай қилиб ширинлик кўринишида тайёрлангани ва жабрланувчининг қўлига қандай етиб борганини аниқламоқда. Шунингдек, ҳодиса қасддан уюштирилган жиноятми ёки муваффақиятсиз якунланган ҳазил натижасими, деган саволга жавоб изланмоқда. Воқеанинг барча тафсилотлари тергов давомида ойдинлашиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?