
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна бир жиддий оқибатга олиб келди — Исроилнинг энг йирик нефть қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган Хайфа шаҳридаги завод Эрон томонидан амалга оширилган ракетали ҳужумдан сўнг тўлиқ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда мамлакатдаги йирик оммавий ахборот воситаларидан бири — Yedioth Ahronoth газетаси Bazan Group компанияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужум натижасида заводнинг барча асосий объектлари шикастланган. Исроилнинг Channel 14 телеканали ушбу ҳолатни инфратузилма учун катта таҳдид сифатида баҳолаб, воқеа оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ва йирик моддий зарар келтирилгани ҳақида маълумот берди. Телеканал томонидан тарқатилган видеокадрларда зарбалардан кейинги вайрона ҳолат акс этган.
Bazan Group компанияси Tel-Aviv фонд биржаси учун эълон қилган баёнотда шундай дейилади:
“Электр станциясининг жиддий зарар кўриши туфайли нефтни қайта ишлашга оид барча объектлар вақтинча ёпилди. Ҳозирда компания қувват таъминотининг бир қисмини тиклаш чораларини кўрмоқда, аммо ҳужумлар давом этмоқда”.
Шунингдек, Bazan Group ҳужумлар нафақат ракета, балки дронлар ёрдамида ҳам амалга оширилганини таъкидлади.
Шу куни Эроннинг ўзида ҳам катта ўзгариш кузатилди — Исроил зарбалари оқибатида мамлакатнинг энг йирик газ кони “Жанубий Парс” вақтинча иш фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди. Бу ҳолат икки томонлама ҳарбий кураш қанчалик хавфли кўламга етиб борганини яна бир бор тасдиқламоқда.
Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси вакиллари томонидан эълон қилинган баёнотда “Ҳақиқат Ваъдаси 3” операциясининг тўққизинчи тўлқини бир неча дақиқалар олдин бошлангани ва бу амалиёт тонггача тўхтовсиз давом этиши, ракеталар ҳамда дронлар кенг миқёсда ишга солинаётгани алоҳида таъкидланган.
Минтақадаги геосиёсий вазият шиддат билан таранглашар экан, кўплаб қўшни давлатлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга мажбур бўлмоқда. Халқаро ҳамжамият эса бўлиб ўтаётган воқеаларни ташвиш билан кузатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар