date

Исроил: Эронга зарбаларимиз Европа хавфсизлиги учун муҳим

Исроил: Эронга зарбаларимиз Европа хавфсизлиги учун муҳим
Яқин Шарқдаги кескин вазиятлар фонида Исроил ва Европа Иттифоқи дипломатик мулоқотни фаол давом эттирмоқда. Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас билан телефон орқали суҳбатда муҳим баёнот берди. Унга кўра, Исроилнинг Эрон ҳудудидаги ҳарбий операциялари нафақат мамлакатнинг ўзини, балки бутун Европа хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Гидеон Саар ушбу мулоқот ҳақида ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълумот берди. У таъкидлашича, суҳбат чоғида Исроилнинг Эрон ядровий дастури ва ҳарбий инфратузилмасига қарши амалга ошираётган зарбалари, шунингдек, Эроннинг Исроил тинч аҳолисига қарата қилган ҳужумлари муҳокама қилинди.

“Мен Кая Калласга Исроилнинг Эрондаги операциялари ҳақида ва улар қандай қилиб Европа хавфсизлигига тўғридан-тўғри ҳисса қўшаётганини тушунтирдим. Эроннинг ядровий дастури, баллистик ракеталари ҳамда дрон технологиялари нафақат Яқин Шарқда, балки Европа учун ҳам жиддий таҳдид ҳисобланади”, — деди Саар.

Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил ҳозирги амалга ошираётган операцияларини якунламади ва ушбу ишни тугатиш ниятида. Унинг таъкидлашича, мақсад — ҳарбий инфратузилмаларни йўқ қилиш орқали хавфсизликка хизмат қилиш.

Саар, шунингдек, Европа Иттифоқи ва жаҳон ҳамжамияти эътиборини бир жиҳатга қаратди: яъни Исроил фақат ҳарбий объектларга зарба бераётган бир пайтда, Эрон тўғридан-тўғри тинч аҳоли ва фуқароларни нишонга олмоқда.

Бу баёнот Исроилнинг ўз амалиётини халқаро миқёсда оқлашга уриниши сифатида баҳоланмоқда. Музокаралар давом этар экан, минтақадаги тартиб ва хавфсизлик масалалари янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил: Эронга зарбаларимиз Европа хавфсизлиги учун муҳим