date

Чақалоқлар сутсиз қолди: Газода ҳаёт ва ўлим кураши

Чақалоқлар сутсиз қолди: Газода ҳаёт ва ўлим кураши
Газа секторидаги шифокорлар юзлаб чақалоқлар ҳаёти хавф остида эканини билдирмоқда. Исроил томонидан ёрдамга чекловлар қўйилаётгани туфайли, болалар учун мўлжалланган сут қўшимчаси (смеш) танқислиги жиддий муаммога айланган.

Хан-Юнусдаги Нассар шифохонасида фақат бир ҳафталикгина сут захираси қолган. Махсус формулалар тугаган ва шифокорлар оддий қўшимчани болалар ўртасида тақсимлашга мажбур.

Гуманитар ёрдамни етказаётган GHF хусусий компанияси орқали гўдакларга мўлжалланган сут кирмаяпти. Қолган оз миқдордаги маҳсулотлар қора бозорда 10 марта қиммат нархларда сотилмоқда.

Кўплаб оналарнинг эмизиш имкони йўқ — уларнинг ўзи етарлича овқатланмаяпти. БМТ маълумотларига кўра, Газо шифохоналарига ҳар куни 100 дан зиёд бола озиқланиш етишмовчилиги сабабли ётқизилмоқда.

Шифокорлар гўдаклар ўлимини очлик офатининг илк ва жиддий белгиси сифатида баҳоламоқда. АҚШлик шифокорлар шахсий юкларида махсус гўдаклар сутларини олиб киришга уринган, аммо Исроил чегарачилари томонидан мусодара қилинган ҳолатлар қайд этилган.

Ёрдам олиш учун одамлар навбатга туришга мажбур, аммо кейинги бир ойда шундай ҳолатда 500 киши отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва шифокорлар огоҳлантирмоқда: агар уруш тўхтамаса ва чегаралар очилмаса, бу фожеа янада кучаяди.

“Чақалоқлар фақат теридан ва суякдан иборат. Биз ҳалокат арафасида турибмиз,” — дейди доктор Аҳмад ал-Фарра.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чақалоқлар сутсиз қолди: Газода ҳаёт ва ўлим кураши