Ўзбекистонлик ёш сотувчи хизмати билан хорижликларни лол қолдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш1
Ўзбекистонлик ёш сотувчи хизмати билан хорижликларни лол қолдирди (видео)

Ўзбекистонлик ёш сотувчи кунгабоқар уруғи (семечка) савдосидаги хушмуомалалиги ва инглиз тилида мулоқот қилиши билан хорижлик мижозларнинг эътиборини тортди. Унинг мижозларга кўрсатган хизмати акс этган видео ижтимоий тармоқларда илиқ фикрлар уйғотмоқда.

Видеода хорижлик мижозлар семечка сотиб олиш учун келганида, боланинг дарҳол ўрнидан туриб, уларнинг олдига чиққани акс этган. У аввал қўлини кўксига қўйиб салом беради, сўнг мижозлар билан инглиз тилида мулоқотга киришади.

Харидор қайси уруғ яхшироқ эканини сўраганида, ёш сотувчи сифатлисини кўрсатиб, тавсия беради. Шундан сўнг мижозга 20 минг сўмлик семечка тортиб беради.

Видеода айниқса боланинг хорижлик мижозлар билан инглиз тилида гаплашиши, маҳсулот ҳақида тушунтириш бериши ва хушмуомалалиги эътиборни тортади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам унинг савдо маданияти, одоби ва тиришқоқлигига илиқ фикрлар билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?