
Пекин — Хитой бозорида “Лабубу” ўйинчоғига жиддий рақобатчи пайдо бўлди — янги трендга айланган Wakuku номли ўйинчоқ қизлар ва ёшлар орасида катта эътибор қозонмоқда. TikTok фойдаланувчилари бу янги қаҳрамонни “бюджет Лабубу” деб аташмоқда, деб ёзади Pravilamag.ru сайти.
Wakuku персонажи 2022–2023 йилларда Хитойнинг Letsvan компанияси томонидан яратилган бўлиб, 2024 йилдан оммавий савдога чиқарилди. Қисқа вақт ичида бу ўйинчоқ ёшлар, айниқса зуммерлар (2000 йиллардан кейин туғилган авлод) орасида катта қизиқиш уйғотди.
Март ойида Пекиндаги Miniso Land дўконида панда кўринишидаги Wakuku ўйинчоғи тақдим этилди. Ушбу маҳсулот дўкон даромадини 90 фоизга оширди.
Июньда эса Нанкиндаги Miniso Space очилиш маросимида янги Wakuku модели икки соат ичида тўлиқ сотилиб кетди.
Wakuku ўйинчоқлари, Pop Mart’нинг машҳур Лабубу каби, махфий қутиларда сотилади. Харидор қутисини очмагунча, унинг ичидаги қаҳрамон қай бири эканини билмайди. Бу элемент мижозларда қизиқиш уйғотади.
Шунингдек, Wakuku’лар кичик ўлчамда бўлиб, сумка, рюкзак ёки белбоғга илиб юриш учун мослаштирилган — бугунги кунда бу нафақат ўйинчоқ, балки мода аксессуари ҳамдир.
Лабубу ўйинчоқлари кўпинча қиммат ва эксклюзив нархларда сотилади. Wakuku эса арзонроқ: битта қутиси 640 дан 1700 рублгача (тақрибан 85–230 минг сўм) баҳоланмоқда. Шу боис, TikTok'да фойдаланувчилар уни “бюджет вариант” сифатида таърифлашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар