«Чуқур» юлдузи Арас Булут Ийнемли қўлга олинди

«Чуқур» юлдузи Арас Булут Ийнемли қўлга олинди

Туркияда машҳур актёрлар ва шоу-бизнес вакиллари иштирокидаги йирик тергов жараёни бошланди. Бакиркўй прокуратураси томонидан олиб борилаётган гиёҳвандлик билан боғлиқ суриштирув доирасида 18 нафар гумонланувчига нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилди.

18 сентябрь куни Истанбул жандармериясига гумонланувчиларни қўлга олиш, уларнинг уй ва иш жойларида тинтув ўтказиш ҳамда биологик текширувлар амалга ошириш бўйича топшириқ берилган. Расмий маълумотларга кўра, операция давомида 15 нафар шахс қўлга олинган.

Қўлга олинганлар орасида ўзбекистонлик томошабинларга «Муҳташам юз йил» ва «Чуқур» сериалларидан яхши таниш бўлган актёр Арас Булут Ийнемли ҳам бор. Шунингдек, актриса Мелис Сезен, рэпер Сефо ва собиқ футболчи Ҳасан Шаш каби машҳурлар ҳам терговга жалб қилингани хабар қилинди.

Маълум бўлишича, суриштирувда актриса Нилпери Шаҳинкая, Афра Сарачўғли ҳамда спорт журналисти Яғиз Сабунжуўғлининг исмлари ҳам тилга олинган. Айрим гумонланувчилардан биологик намуналар олингани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ҳозирча тергов давом этмоқда. Мазкур шахсларга нисбатан билдирилган гумонлар суд томонидан якуний айблов ёки ҳукм сифатида баҳоланмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар