Toyota заводларида 40 мингта гуманоид робот иш бошлайди

Toyota заводларида 40 мингта гуманоид робот иш бошлайди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Toyota ўзининг глобал корхоналарида 2028-йилдан бошлаб 40 мингта гуманоид роботни жорий этишни режалаштирмоқда.
  • Ушбу модернизация дастури учун компания ҳар йили тахминан 6,4 миллиард доллар сарфлайди.
  • Роботлар инсонлар билан ҳамкорликда ишлаши, мураккаб вазифаларни бажаришда ёрдам бериши ва янги ходимларни ўқитишда йўриқчи бўлиши кўзда тутилган.

Япония автомобилсозлик гиганти Toyota Мотор ўзининг жаҳон миқёсидаги корхоналарида кенг кўламли модернизация дастурини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Никкеи нашри тарқатган маълумотларга кўра, компания яқин йилларда ўз заводларида 40 мингга яқин инсоннома роботларни жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу қадам автомобил ишлаб чиқариш жараёнларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ишчилар меҳнатини енгиллаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ишлаб чиқариш инфратузилмасини тубдан янгилаш учун мўлжалланган улкан дастур 2028-йилда расман старт олади. Toyota бу мақсадлар учун ҳар йили қарийб 1 триллион ен, бу АҚШ доллари эквивалентида тахминан 6,4 миллиард долларни ташкил этади, йўналтириш ниятида. Бугунги кунда компания дунё бўйлаб 60 та заводга эга бўлиб, уларда 18 минг нафарга яқин юқори малакали мутахассислар фаолият юритиб келмоқда.

Роботлар ва инсонлар ҳамкорлиги

Янги авлод гуманоид машиналари ишлаб чиқаришдаги муайян операцияларни ўз зиммасига олиб, ходимларга мураккаброқ вазифаларни бажаришда яқиндан кўмаклашади. Ҳозирнинг ўзидаёқ айрим синов линияларида экспериментал роботлар ишламоқда. Улар инсонларнинг ҳаракатларини аниқ такрорлаган ҳолда аста-секинлик билан нозик ва мураккаб операцияларни ўзлаштириб бормоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий этилаётган замонавий тизимлар ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришнинг энг мақбул усулини мустақил равишда топиш имкониятига эга. Бу эса заводлардаги технологик жараёнларнинг мослашувчанлигини оширади. Toyota раҳбарияти ушбу жараёнда ишдан бўшатишлар ёки ишчиларни оммавий равишда техника билан алмаштириш кўзда тутилмаганини қатъий таъкидлайди.

Аксинча, гуманоид роботлар инсонлар билан чамбарчас ҳолда, яни синергияда ишлаши кўзда тутилган. Келгусида эса бундай ақлли машиналардан янги келган ходимларни ўқитиш ва уларга дастлабки кўникмаларни беришда йўриқчи сифатида ҳам фойдаланиш режалаштирилмоқда. Ушбу ёндашув автомобилсозлик саноатида кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам сезиларли даражада ўзгартириб юбориши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар