date

Хитойда робот театр академиясига талаба бўлди-Xueba 01

Хитойда робот театр академиясига талаба бўлди-Xueba 01

Хитойнинг Шанхай шаҳрида жуда ғайриоддий воқеа содир бўлди: инсон эмас, балки робот докторлик дастури бўйича театр ва кино йўналишида таҳсил оладиган талабалар қаторига қўшилди. Унинг номи — Xueba 01, яъни «Аълочи» (хитой тилидан таржима қилинганда). Бу ҳақда Peopletalk нашри хабар берди.

Xueba 01 — 175 см бўйига эга, 30 кг оғирликдаги сунъий интеллектга асосланган робот бўлиб, инсонлар билан мулоқот қилиш, юз ифодалари ва ҳиссиётларни намоён этиш қобилиятига эга. Унинг ишлаб чиқилишида Шанхай фан ва технологиялар университети ҳамда DroidUp Robotics компанияси иштирок этган.

Энг қизиғи шундаки, робот келаси тўрт йил мобайнида театр санъати, актёрлик маҳорати ва драматургия асосларини ўрганади. Шунингдек, у сценарийлар ёзиш ҳамда инсон актёрлар билан ижодий ҳамкорлик қилишни мақсад қилган.

Xueba 01’нинг илмий раҳбари сифатида профессор Ян Цинцин тайинланган. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа инсон ва машина ўртасидаги оддий ҳамкорлик эмас, балки турли турдаги жонзотлар ўртасидаги эстетик мулоқот сифатида кўрилади.

«Xueba 01 ўз курсдошлари билан мулоқоти бу шунчаки робот ва инсон учрашуви эмас, балки санъатнинг янги шаклидаги мулоҳаза ва ҳиссий алмашинувдир», – деди профессор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда робот театр академиясига талаба бўлди-Xueba 01