date

Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтиш уринишлари фош этилди

Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтиш уринишлари фош этилди

Июль ойи давомида Германия полицияси Франция, Люксембург ва Бельгия орқали ғарбий чегараларда ноқонуний киришга оид 4000 дан ортиқ ҳолатни аниқлади. Улардан 2573 нафари Рейнланд-Пфальц ва Саар федерал ерларига айнан Франция орқали киришга уринган.

Текширувлар натижасида қонунсиз мигрантларнинг бир қисми қайтарилди: 1364 киши Францияга, 869 киши Люксембургга ва 132 киши Бельгияга депортация қилинди. Бу рақамлар фақат июль ойига тегишли бўлиб, якуний статистика ҳали эълон қилинмаган.

Федерал полиция маълумотларига кўра, чегара назорати вақтида 144 контрабандачи қўлга олинган, шунингдек, 480 нафар шахс ордер асосида ҳибсга олинган. Маълумот учун, 2024 йил 16 сентябрдан Германия барча чегараларида вақтинчалик назоратни қайта жорий этган. Ички ишлар вазири Александр Добриндт эса бу режим сентябрдан кейин ҳам давом этишини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия ғарбий чегараларида 4 мингдан ортиқ ноқонуний ўтиш уринишлари фош этилди