date

Япония осмонида кўзни қамаштирган улкан метеор

Япония осмонида кўзни қамаштирган улкан метеор

Япониянинг ғарбий ҳудудида осмонда пайдо бўлган ғайриоддий ёрқин олов шари аҳолини ҳайратга солди ва юлдуз кузатувчиларини ҳаяжонга солиб қўйди. Мутахассисларнинг айтишича, юзлаб километр узоқликдан ҳам кўринадиган бундай чақнашни фавқулодда ёрқин метеор юзага келтирган, деб ёзмоқда Peopletalk.

NHK телеканали ходими Ёсихико Ҳамаҳата Миязаки префектурасида машинасида кетаётганида ҳодисага гувоҳ бўлди:

“Мен юқоридан тушаётган оқ нурни кўрдим. У шу қадар кучли эдики, атрофимиздаги уйларнинг контурлари тиниқ кўринар эди. Гўё тонг отгандек бўлди. Бир зумда ҳайрат ва саросимага тушдим,” — дея сўзлаб берди у.

Сендай космик музейи раҳбари Тошихиса Маеда ҳам бу жуда ёрқин метеорит бўлганини тасдиқлади. Унинг фикрича, у Тинч океанига қулаган бўлиши мумкин. “Одамлар ҳавода титрашларни ҳам сезишди. У Ойдек ёрқин порлади,” — деди у.

NASA маълумотига кўра, бундай воқеаларни юзага келтирувчи жисмлар одатда бир метрдан катта бўлади. Атмосферада ёрқин портлаш ҳосил қилувчи бундай жисмлар илмий адабиётда “болид” деб юритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония осмонида кўзни қамаштирган улкан метеор