Дунёдаги энг бой шахслардан бири, LVMH концерни раҳбари Бернар Арно Италияда жойлашган тарихий Ателлани саройини шахсий қароргоҳга айлантириш ниятида экани ҳақида Peopletalk нашри хабар берди.
Ҳозирда “Леонардо узумзори” билан машҳур бўлган ушбу қадимий қаср 1,3 миллион евро эвазига тўлиқ реставрация қилинмоқда. Миш-мишларга кўра, Арно уни фақат шахсий уй эмас, балки эҳтимолий солиқ резиденцияси сифатида ҳам ишлатиши мумкин.
Милан марказидаги ушбу сарой Уйғониш даври меъморчилигининг нодир намунасидан ҳисобланади. XV асрда Лудовико иль Моро томонидан Жакомо да Аттелланога совға қилинган бу иншоот 1498 йилда Леонардо да Винчи томонидан тақдим этилган узумзор билан янада машҳур бўлган. Иккинчи жаҳон урушида вайрон бўлган “Леонардо узумзори” 2015 йилда тарихий Малвазия навлари асосида қайта тикланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!