date

Россия ва Хитой Ойда илмий база барпо этмоқчи

Россия ва Хитой Ойда илмий база барпо этмоқчи

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилишида Ойда қўшма база қуриш бўйича таклиф билан чиққан. Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри маълум қилди.

Си Цзинпиннинг таъкидлашича, Пекин ШҲТга аъзо мамлакатларни Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурда фаол иштирок этишга чақиради. Бу ташаббус минтақавий ҳамда глобал космик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳозирги лойиҳа доирасида Халқаро илмий ой станцияси (ИЛРС) қурилиши режалаштирилмоқда. Бу станция Россиянинг Роскосмос агентлиги ва Хитой миллий космик бошқармаси ўртасидаги қўшма илмий лойиҳа сифатида амалга оширилади. Иншоотнинг қурилиши 2031-2035 йиллар оралиғида тўлиқ бажарилиши режалаштирилган.

Хитойнинг узоқ космосни ўрганиш дастури раҳбари Ву Янхуа таъкидлаганидек, база 2035 йилга келиб Ойнинг жанубий қутбидан 100 километр радиусда илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини беради. Бу эса Ойдаги геологик ва космик жараёнларни ўрганишда янги имкониятлар очади.

Маълумот учун, Ойда халқаро илмий станция қуриш ғояси илк бор 2021 йилда пайдо бўлган. Лойиҳа доирасида Ойнинг жанубий қутбидаги иншоот 100 км радиусда кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш учун тайёрланади. Бу қадам халқаро космик ҳамжамият учун муҳим илмий ютуқ сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Хитой Ойда илмий база барпо этмоқчи