date

Трамп Путин билан тез орада телефонда суҳбатлашмоқчи

Трамп Путин билан тез орада телефонда суҳбатлашмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин кунларда Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишини маълум қилди.

Бу ҳақда у Оқ уйда Польша президенти Карол Навроски билан бўлган учрашуви давомида тўхталиб ўтди.

“Мен Путин билан тез фурсатда суҳбатлашаман ва нима қилишимиз кераклигини аниқ билиб оламан. Биз аллақачон қаттиқ чоралар кўрдик, сизга маълум. Аммо яқин кунларда у билан гаплашиб, барча нарсани ойдинлаштираман. Мен вазиятни тўлиқ англаб оламан”, — деди Трамп.

Шунингдек, Америка етакчиси аввал Россия ва Украина ўртасидаги можарони “осон ҳал этиладиган масала” сифатида баҳолаганини эслатди. Бироқ у вазият кутилгандек содда эмаслиги ва анча мураккаб бўлиб чиққанини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Путин билан тез орада телефонда суҳбатлашмоқчи